БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.5281/zenodo.13856455Abstract
Мамлакатимизда бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни диверсификациялаш мақсадида халқаро амалиётдаги бизнес лойиҳаларини молиялаштиришнинг самарали усулларидан фойдаланишни кенгайтиришга эҳтиёж сезилмоқда. Қимматли қоғозлар орқали молиялаштириш ҳамда замонавий молиялштириш механизмларидан самарали фойдаланиш имкониятларини ошириш лозим. Банкларнинг узоқ муддатли барқарор ресурсларга бўлган эҳтиёжининг юқорилиги, уларнинг халқаро молия институтлари ва ривожланган мамлакатлардаги банклар билан ҳамкорлиги етарли даражада эмаслиги, тижорат банкларида рискларни бошқаришнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, мамлакатимизда фонд бозорининг ривожланмаганлиги, қимматли қоғозларнинг рентабеллиги пастлиги, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш шаклларининг камлиги каби бир қатор масалалар ҳал қилиниши лозим.