Vol. 1 No. 2 (2024): Conference on Social Sciences and Humanities Research (CSSHR)
Thesis

СУД МУҲОКАМАСИ ОШКОРАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАРИ ВА СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ДОИР АХБОРОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Э.Сабиров
Мустақил изланувчи, ю.ф.ф.д. (PhD)

Published 2024-11-30

Abstract

Суд муҳокамаси ошкоралиги одил судловнинг демократик ва ҳуқуқий хусусиятини ифодаловчи муҳим процессуал принциплардан бири ҳисобланади. Мазкур принципнинг асосий мақсади суд фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, суд ҳокимиятининг ҳисобдорлиги ва легитимлигини мустаҳкамлаш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаш ҳамда фуқароларнинг судга бўлган ишончини оширишдан иборат. Шу билан бирга, ошкоралик мутлақ характерга эга бўлмай, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, давлат, тижорат ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни сақлаш каби ҳуқуқий қадриятлар билан мутаносиб равишда таъминланиши лозим.