ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ

Authors

  • Бахрамов Абдулазиз Бахтиёрович Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси Author

DOI:

https://doi.org/10.5281/zenodo.13947473

Abstract

Иқтисодий муносабатларни такрор ишлаб чиқариш шаклларидан бири сифатида ХЮС лар молиясининг ҳаракати минимал харажатларда максимал натижаларнинг олинишини назарда тутувчи самарадорликнинг умумиқтисодий мезонига бўйсунади. Шу сабабли ХЮС молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини қуйидаги формула орқали тасаввур етиш мумкин:

С мр = Н м ф : Х мр

Бу ерда: С мр – ХЮС молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги;

Н м ф – маълум давр (ўтган ёки режали) учун ХЮС

фаолиятининг молиявий натижаси;

Х мр  – шу молиявий натижани қўлга киритиш учун ХЮС томонидан қилинган (ёки режалаштирилган) молиявий ресурслар харажатлари

ХЮС молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда шу нарсани инобатга олиш керакки, молиявий натижа фақат молиявий эмас, балки моддий ва меҳнат ресурслари харажатларининг натижаси ҳамдир. Шунинг учун ҳам, масалан, маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойдани таққослаб туриб, бунинг натижасида фақат фаолиятнинг соф молиявий томонини характерловчи кўрсаткичга ега бўламиз, деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ емас. Бу ХЮС молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини характерловчи яхлит кўрсаткичлардан бири бўлиб, унга кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида моддий ишлаб чиқариш ва молиявий оқимларнинг ажралмас боғлиқлиги хосдир.

Downloads

Download data is not yet available.

Downloads

Published

2024-10-17