Конуссимон контакт элементли қурилманинг сув сепилмаган ҳолатдаги гидравлик қаршиликларини тажрибавий аниқлаш.
Annotatsiya
Мақолада ҳўл усулда чанг ва газ аралашмаларини тозаловчи конуссимон контакт элементли аппаратни тажриба қурилмасида, турли газ тезликларида ўтказилган тажрибавий тадқиқот натижалари келтирилган. Тажрибавий тадқиқотлар натижасида қурилманинг маҳаллий ва 3 хил ўлчамдаги конуссимон контакт элементларининг сув берилмаган ҳолати учун қаршилик коэффициентларига боғлиқ ҳолда, гидравлик қаршиликлари аниқланган. Натижада бу гидравлик қаршилик билан қурилмага сув сепилган ҳолатдаги қаршилик коэффициентларини аниқлаш ва бу коэффициентлар орасидаги фарқларга боғлиқ ҳолда аппаратнинг чангли газ ва газ аралашмаларини тозалаш самарадорлигини оптимал қийматларини аниқлаш учун имконият яратилган.
##plugins.themes.default.displayStats.downloads##
Yuklab olishlar
Nashr etilgan
Jurnal soni
Bo‘lim
Litsenziya

Ushbu ish quyidagi litsenziya asosida taqdim etilgan: Creative Commons Muallifni ko‘rsatish 4.0 xalqaro litsenziyasi.